Бироз танаффус қилган аммо яна ижодга қайтган Ирода Иралиева

Сана: 15.09.2014 1012

Истеъдодли хонанда Ирода Иралиевани кўпчилик Улуғбек Раҳматуллаев билан куйланган “Мини юбка-2” дуэти орқали яхши билишади. Таланти ва ижоди билан ўз мухлисларга эга бўлган хонанданиг Умар Шамсиев билан ҳамкорликдаги дуэти ҳам хит даражасига кўтарилганди. 

Аммо, ижодидаги  бироз танаффусдан сўнг яна санъатда ўз ўрнига эга бўлишга киришган Ирода янги қўшиқ ва клипини тез кунда сайтимиз орқали мухлисларига тақдим этиш ниятида эканини билдирди.

Ирода Иралиева:

- Аслида танаффус қилдим, деёлмайман, чунки миллий ва халқона йўналишда бир-икки қўшиқлар яратдим. Радиотўлқинларда кўп жаранг сочмагани учун ҳам кўпчиликнинг ёдида қолмагандир. Аммо, “Ўжар” қўшиғим каби шўх кайфиятдаги тарона яратиш истагим бор эди ва мана ўйлаганимдек янги қўшиғимни тайёрладик. 

Янги тарона “Осмоним” деб номланган бўлиб мусиқа ва матни Наргиза ижодига мансубдир. Жасур Абдураҳмонов мусиқага ўзгача сайқал берган. 

Мазкур тарона учун тез кунда видеоклип суратга олинади ва уни биринчи бўлиб сайтимиз орқали томоша қилишга мушарраф бўласиз. 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol