Шоҳзамон Лолага бағишлаб қўшиқ куйлади

Сана: 12.05.2016 4856

Шоҳзамон Лолага бағишлаб қўшиқ куйлади

Санъат оламига ўзгача йўналишда ижод қилиб, мухлислар эътиборини қозона олган Шоҳзамон хонандалар исмига қўшиқ айтишни давом эттиради. Аввалги қўшиқлари мухлисларга манзур келгани барчага маълум. Сўнгги кунларда нафақат санъат аҳли, балки уларнинг мухлислари ҳам севимли хонандаси ҳақида қўшиқ куйлашини сўрашмоқда. Мана шундай талаб ва истакларга биноан хонанда яна бир ёрқин юлдузимиз латофатли Лола ҳақида тарона ёзди ва бугун бу мусиқий асарни “Ўзбегим Таронаси” радиосининг премьера лойиҳаси орқали омма ҳукмига ҳавола қилди. Тингловчилар томонидан ижобий фикрлар билан қарши олинган композициянинг сўзи ва мусиқаси хонанданинг ўзига тегишли. Аранжировкаси устида Ўткир Менглиев ишлаган.

Шоҳзамон Лолага бағишлаб қўшиқ куйлади

Қадрли мухлислар. Шоҳзамон яна қайси ижодкорлар ҳақида тарона куйлашини истар эдингиз? Буни изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин. Энди эса латофатли Лолага аталган қўшиқдан баҳра олинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol