Муниса Ризаеванинг яккахон концерт дастурининг кунлари аниқ бўлди

Сана: 27.06.2015 1508

Шўх ва шодон хонанда Муниса Ризаеванинг навбатдаги яккахон концерт дастурининг кунлари аниқ бўлди. Куз фаслида ўтказилиши режалаштирилган концерт октябрь ойининг 19-20-21 кунларида бўлиб ўтиши маълум қилинди. “Ўтган йили катта ниятлар билан бошлаган ишимизни бу йил ҳам давом эттиришга қарор қилдик. Бу менинг иккинчи яккахон концерт дастурим бўлади. Шундай экан, шу йилнинг 19-20-21 октябрь кунлари Истиқлол санъат саройида азиз мухлисларим учун кўплаб янги тароналар ва кутилган-кутилмаган совғалардан иборат ажойиб шоу дастурини тақдим этаман ва барчангизни таклиф этаман” - дейди хонанада Муниса Ризаева ўзининг инстаграмдаги расмий саҳифасида. Биз ҳам хонандага омад тилаган ҳолда кузатишда давом этамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol