Аслида ҳаммага таниш "Қуралай"... "Серенада ижод" гуруҳидан

Сана: 26.08.2014 2966

Жонли ижро билан мухлислар кўнглидан жой олишга улгурган "Серенада ижод" гуруҳи янги қўшиқ устида ишлашмоқда.

Янги қўшиқ аслида ҳаммага таниш "Қуралай" номли тарона бўлиб, у гуруҳ аъзоларининг севимли қўшиғига айлангани учун ҳам репертуарларига қўшишни ният қилишибди. 

 

- "Қуралай" қўшиғини оригинал ноталарини архивдан қидириб топишимиз осон бўлмади. Сўнгра уни икки ой давомида репитиция қилиб, янгича сайқал бериб, қайта ишладик,- дейди гуруҳ маъмури Шахбоз Хотамов. 

 

"Серенада ижод" гуруҳи йигитлари яқин кунларда омма эътиборига тақдим этилажак бу таронанинг янгича талқини мухлисларга манзур бўлади, деган умиддалар. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol