Гулсанам Мамазоитова ва Мўминжон Абликимдан ваъда қилинган ижод маҳсулини қарши олинг

Сана: 11.07.2017 2869

Гулсанам Мамазоитова ва Мўминжон Абликимдан ваъда қилинган  ижод маҳсулини қарши олинг

 Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова янги туҳфа тайёрлаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бу унинг репертуаридаги навбатдаги дуэт таронасидир. Бугун ҳалқимиз ҳукмига намойиш этилган бу қўшиқ ва клип “Севгилим” деб номланган бўлиб, Гулсанам уни Мўминжон Абликим билан бирга ижро этган. Дуэт айтиш таклифи ҳам айнан Мўминжон Абликим томонидан билдирилган. Композицияни тинглаган хонанда, таклифни қабул қилган. Сўнгра улар қўшиқ учун клип суратга олдиришган. Санжар Маткаримов режиссёрлигида тасвирга туширилган видео асар сюжет жанрида. Умид қиламизки, қўшиқ ҳам клип ҳам мухлисларга манзур келади ва уларни хушнуд этади
Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Рислиғой Ҳотамова қаламига мансуб. Мусиқаси ва аранжировкаси Азиз Абдуллаевга тегишли.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol