Ҳиндистонда бўлиб ўтган Ўзбекистон маданияти кунлари

Сана: 17.09.2018 2854

Ҳиндистонда бўлиб ўтган Ўзбекистон маданияти кунлари

Хиндистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди.
Тадбир Хиндистон Ташқи ишлар вазирлигининг Халқаро маданий алоқалар кенгаши ҳамда Хиндистон-Ўзбекистон дўстлик жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Маданият кунларининг тантанали очилиш маросими Деҳли шахридаги нуфузли форумлар саройи - “Праваса Бхаратия Кендра” залида ташкил этилди ва унда Хиндистон расмий, маданий ва ишбилармон доиралари, олимлар ва санъатшунослар, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Ушбу тадбир Хиндистонда миллий маданиятимизни кенг намойиш этиш билан бир қаторда ўзбек ва хинд халқлари ўртасидаги маданий алоқаларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилиши шубҳасиз.
Мазкур тадбирда Сирдарё вилояти маданият бошқармаси тасарруфидаги “Сирдарё наволари” ашула ва рақс ансамбли ҳам иштирок этиб, ўзларининг анъанавий ва замонавий йўналишдаги ўзбек миллий рақс ва қўшиқлар дастурларини намойиш қилишди. Шунингдек, концерт репертуаридан ҳинд миллий рақслари ҳам ўрин олди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol