"Замон" гуруҳидан шарқона тарона премьераси

Сана: 01.05.2014 1798

Ўзининг ижод намуналари билан тобора тингловчилар ва мухлислар қалбидан жой олиб бораётган "Замон" гуруҳи яна бир янги таронани тақдим этмоқда. 

Бугун "Ўзбегим Таронаси" радиосининг "Премьера" лойиҳасида "Фироқ" дея номланган тарона илк марта жаранг сочди. Айтиш керак, мухлислар мазкур таронани илиқ кутиб олиб, гуруҳ вакилларига омад тилашди. "Фироқ" номли тарона матн муаллифи Баҳодир Низомовга тегишли. "Замон" гуруҳи вакилларининг ўзлари мазкур тарона учун мусиқа басталаган экан. Аранжировка эса Насрулло Маматхонов томонидан тайёрланган. 

Гуруҳ вакилларининг берган маълумотларига қараганда, мазкур таронага видеоклип ҳам суратга олиниши режалаштирилган. Бу тарона гуруҳнинг илк альбомидан жой олиши ҳам маълум қилинди. Ҳозирча номи сир тутилаётган альбом учун тайёрланаётган қўшиқлардан энг сўнггиси яқин кунлар ичида тайёр бўлади. "Сен мени керагим" номини олган тарона тайёр бўлиши заҳотиёқ "Ўзбегим Таронаси" ва сайтимиз орқали премьера қилинади. 

Шу тариқа, жами 12 та таронани ўз ичига олган альбом мухлислар қўлига етиб бориши мумкин. Биз эса гуруҳ ижодкорларига муваффақият тилаб қоламиз!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol