Феруза Норматова Ҳамдам Собировнинг клипида суратга тушди

Сана: 16.12.2020 1756 қайноқ

Феруза Норматова Ҳамдам Собировнинг клипида суратга тушди

Aктриса Феруза Норматова хабарингиз бор Туркияда сал кам йил давомида ижодий сафарда эди. Съёмка жараёнларини тугатиб юртимизга қайтиши биланоқ унинг иштирокидаги съёмка жараёнлари бошланиб кетди. Шулардан бири серқирра ижодкор Ҳамдам Собировнинг янги клипидаги иштироки бўлди. Хонанда ва бастакор Ҳамдам Собиров тез кунда "Лола" номли клипини мухлисларига тақдим этади. Ушбу клипда актриса Феруза Норматова ва Бекзод Aбдумуҳитов асосий қаҳрамонларни гавдалантиришди. Видеоклип Жамшид Исаҳаджаев билан ҳамкорликда суратга туширилди. Мазкур ижод маҳсулини тез кунда кўриб баҳо бериш имконига эга бўласиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol