Бир неча йил аввал ҳамкорликда куйланган дуэт бугун яна қайта жонланди Манзура ва Жаҳонгир Фозилжонов ижросида

Сана: 15.05.2015 1908

Эстрадамизнинг энг ёрқин хонандаларидан бўлган Манзура ва Жаҳонгир Фозилжонов бундан бир неча йил аввал ҳамкорликда дуэт тарона куйлаган эдилар. Уларнинг ижодида муваффақиятли тарзда хит даражасига кўтарилган мазкур дуэт қўшиқни мухлислар ҳамон севиб тинглашади. “Мадам” деб номланган ҳазиломуз сўзлар билан ижро этиладиган дуэт хонандаларнинг ўзларига ҳам жуда манзур келган чоғи, уни қайта куйлашни лозим топибдилар. 

Бир неча йил аввал ҳамкорликда куйланган дуэт бугун яна қайта жонланди Манзура ва Жаҳонгир Фозилжонов ижросида

 Бир неча йил аввал ҳамкорликда куйланган дуэт бугун яна қайта жонланди Манзура ва Жаҳонгир Фозилжонов ижросида

“Ўзбегим таронаси” радиомухлислари бугун мазкур тарнанинг илк тингловчиси бўлиб, янги талқинда жаранг сочган севимли тароналари учун фикр билдириш имконига эга бўлишди. Айтиб ўтишимиз лозим, Манзура ҳамда Жаҳонгир бу таронани қайта ижро этаркан, мутлақо ўзгача аранжировка қилинган ҳолда ва қўшиқ орасида шахсан ўзлари реп қўшиб куйлашган. Янгича йўналишдаги аранжировкани эса Ботир Алиев тайёрлаб берган.

Бир неча йил аввал ҳамкорликда куйланган дуэт бугун яна қайта жонланди Манзура ва Жаҳонгир Фозилжонов ижросида

Манзуранинг концерт дастурида катта саҳнада Жаҳонгир Фозилжонов билан ижро этилган мазкур дуэт томошабинлар олқишига сазовор бўлганди. Энди эса уни сиз ҳам тинглаб, баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol