Фирдавс Пазлиддинов бугун ўз муҳлисларини қувонтирди

Сана: 04.12.2014 3335

“Ниҳол” мукофоти совриндори Фирдавс бугун ўзининг энг янги ижод маҳсулини “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали кенг омма эътиборига ҳавола этди. Аввалги қўшиқларидан мутлақо бошқача йўналишда яратилган тарона “Соғинганда” деб номланган.

Хонанда бу қўшининг матни борасида Рустамбек Ҳудойберганов билан ҳамкорлик қилган. Мусиқа ва аранжировка муаллифи эса Жамшид Отабоевдир. Ижодида бироз танаффус қилган Фирдавс Пазлиддиновнинг мухлислари соғинган кўринади. Бу фикримизга сабаб, мазкур қўшиқ премьера дастурида янграши билан радионинг смс марказига  тингловчилар томонидан яхши фикрлар йўлланган смслар кела бошлади.

   

Хонанданинг мухлислари учун яна бир янгиликни айтиб ўтишимиз лозим, яқин кунларда Фирдавс ўзининг янги альбомини тақдим этади. Навбатдаги альбом “Қалбимда сен” деб номланган бўлиб, ундан ўн иккита тарона, шу жумладан бугун премьера этилган “Соғинганда” деб номланган таронаси ҳам жой олган.

Айни кунда ҳонанда янги қўшиғи учун видеоклип яратиш мақсадида режиссёрлар билан маслаҳатлашмоқда. Клип ҳақидаги батафсил маълумотларни сайтимиз орқали кузатиб боринг.   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol