Дилсўздан узоқ кутилган клип премьераси

Сана: 03.12.2014 1181 қайноқ

Ёқимли овоз соҳибаси, нафосатли Дилсўз ижросидаги “Соғинасиз бегимей” таронаси учун видеоклип тасвирга олинаётгани ҳақида сайтимиз орқали маълумотлар бергандик.“Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера этилган мазкур қўшиқ мухлислар қалбидан жой олиб, радиоэфирларида энг кўп сўраладиган тароналардан бирига айланди.

Хит даражасига кўтарилган “Бегим” таронасининг мантиқий давоми сифатида яратилган “Соғинасиз бегимей” Фарҳод Умрзо шеъри, Баҳром Каримов мусиқаси билан яратилган бўлиб, аранжировкани Дилмурод Маткаримов бажарган.

Мазкур қўшиқ учун “9999” студияси томонидан махсус видеоклип суратга олинди. Бу ҳақда аввал ҳам хабар бергандик. Мана бугун кутилган онлар келди ва “Соғинамиз бегимей” таронаси учун яратилган клип сизнинг эътиборингизга тақдим этилмоқда.

Уни биринчилардан бўлиб томоша қилиш имконияти сизда мавжуд. Марҳамат томоша қилиб баҳра олинг.  

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol