Беном гуруҳидан асрга татигулик муҳаббат қиссаси

Сана: 16.10.2019 194 қайноқ

Беном гуруҳидан асрга татигулик муҳаббат қиссаси

Ноябрь ойида бўлиб ўтадиган "Сен борсанки" номли 3 кунлик концерт дастурига катта тайёргарлик кўраётган Беном гуруҳи яна бир қўшиқ ва клипини намойиш қилиб, мухлисларини қувонтирди. Янги мусиқий асар "Юрагим" деб номланган. Мазкур ижод маҳсули ҳам илк жарангидаёқ тингловчилар қалбини забт этди ва энг қисқа фурсатда хит бўлиши кутилмоқда. Тарона учун ишланган клипда асрга тутигулик муҳаббат қиссаси тасвирланган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ушбу видео асар янгича форматда суратга олинган. "Шу клип формати ғояси туғилганда, бизнинг клипимиз биринчи бўлар экан дея жуда хурсанд эдик. Лекин клип премьера бўлгунга қадар, 6 ой давомида бу кунни кутдик. Кимдир биздан олдин ўзимизда, нафақат ўзимизда, балки, Россия ва дунё бўйича шу форматда клип чиқмасин деб юрдик. 6 ой давомида бу йўналиш секин аста оммалашаётганини сездик ва турли реклама ҳамда ўйинлар чиққанини кўрдик. Шукурки, бизнинг клипимиз, айнан шу форматда биринчиси бўлди" дейди Беном гуруҳи солисти Сарвар клип ҳақида берган маълумотида. Видеоклипни кўришга улгурмаган бўлсангиз, хозироқ томоша қилинг ва янги форматда ишланган ижод маҳсулига сиз ҳам баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol