Даврон Қобулов қаерда?

Сана: 20.02.2014 7826

Бир қарасангиз клипларда, бир қарасангиз катта саҳналарда кўриниб тудиган Даврон Қобулов негадир бир неча ҳафталардан бери кўринмай қолди деганларга сайтимизда жавоб бор. 

Айни кунларда ижодкор Чирчиқ шаҳрида харбий хизматини ўтамоқда. Йигитлик бурчини адо этиб, куч қувватга тўлиб келадию яна ижодий ишларга киришиб кетади.

Ахир  Миллион гуруҳининг навбатдаги томошаси  баҳор фаслига  режалаштирилган. Шу боис ижодий гуруҳ билан биргаликда  инсонларга аъло кайфият улашувчи янгидан янги  саҳна кўринишларини тайёрлашлари керак.

Ижодкорнинг келгуси режаларидан харбий хизматини ўтаб келганидан сўнг бохабар бўлишимиз мумкин. Чунки айни пайтда Даврон Қобулов хизматдаги тартибларга риоя  қилиш, жисмонан куч йиғиш ва шу каби жиддий юмушлар билан банд. Ижод учун вақт топяптими йўқми, шуни ҳам билишга ҳаракат қиламиз. Сайтимизни кузатиб борсангиз барчасидан хабардор бўласиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol