Ботир Қодиров янги клип суратга олдирмоқда

Сана: 13.09.2019 279 қайноқ

Ботир Қодиров янги клип суратга олдирмоқда

Хонанда Ботир Қодиров ноябрь ойининг сўнгги кунларида бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастурига катта тайёргарлик кўриш билан бирга янги ижод маҳсуллари устида ҳам жадал равишда иш олиб бормоқда. У бугун  "Юрак" номли таронаси  учун видеоклип тасвирга олиш ишларини бошлаб юборжи. Тоғ ён бағрида бўлиб ўтаётган съёмка жараёнларига аллақачон старт берилган. Клип режиссёри  Жасур Шаметов. Ботир Қодировнинг берган маълумотига қараганда, Жасур Шаметов бир неча йиллар олдин унинг "Алдамадим" ва "Гўзалсан" номли клипларини ҳам тасвирга олган. Навбатдаги ҳамкорлик ҳам мувофаққиятли бўлиши кутилмоқда. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol