Хўжа гуруҳидан тез кунда янги видеоклип

Сана: 16.12.2018 157 қайноқ

Хўжа гуруҳидан тез кунда янги видеоклип

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Иззат Ибрагимов ва Хўжа гуруҳи халқимиз учун кетма кет янги ижод маҳсулларини тақдим этиш ниятида. Ҳозирги кунда улар бир эмас, иккита клип устида иш бошлашган. Клиплардан бири янги "Вой доде" деб номланган тарона учун суратга олинган бўлса, иккинчиси "Онажон" деб номланади. Иккинчи тарона клипи учун ҳозирда тайёргарлик жараёнлари олиб борилмоқда. Шу кунларда тасвирга тушириш ишлари бошлаб юборилади.

Хўжа гуруҳидан тез кунда янги видеоклип

"Вой доде" таронасига тўхталадиган бўлсак, мазкур қўшиқ Руслан Шарипов мусиқаси, Наргиза Назирова сўзи, Жалолхон Сайфуллаев аранжировкаси билан яратилган. Композиция учун клипмейкер Рауф Набиев ҳамкорлигида видеоклип тасвирга туширилди. Трек услубида яратилаётган клип учун съёмка жараёнлари махсус декорацияда ва Ботаника боғида олиб борилди. Шунингдек графика билан бойитилиши ҳам кутилмоқда.

Хўжа гуруҳидан тез кунда янги видеоклип

Хўжа гуруҳидан тез кунда янги видеоклип

Хўжа гуруҳидан тез кунда янги видеоклип

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol