Дизайн жамоаси янги концерти кунларини маълум қилди

Сана: 01.10.2018 3609

Дизайн жамоаси янги концерти кунларини маълум қилди

Ичакузди ҳангомалари-ю турли мавзудаги ҳазиллари билан халқимиз қалбини забт этган Дизайн жамоаси маълумки ҳар йили декабрь ойида ўзининг қайноқ концерт дастури билан мухлисларини хурсанд қилади. Жорий йилда ҳам анъанага содиқ қолган ҳолда қишнинг изғиринли кунларида, мухлислар қалбига ёзнинг иссиқ тафтини ҳис эттиришни истаб,  янги концертга қўл уришди. 4 декабрдан 11 декабргача " Халқлар дўстлиги" санъат саройида Дизайн жамоаси  барча кулгу шинавандаларини навбатдаги концерт дастурига таклиф этади. Ҳар йили янги янги ҳазиллари билан томошабинларни лол қолдирадиган жамоа, бу йил қандай совғалар тайёрлаётган экан. Бунга барчамиз биргалик концертда гувоҳи бўламиз. Жамоа аъзоларига омад тилаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol