МУНИСА РИЗАЕВАДАН ЯНГИ ОБРАЗ

Сана: 28.04.2014 4449 қайноқ

Яқиндагина “Ёрим” номли шўх таронасини тақдим этган таниқли хонанда Муниса Ризаеванинг янги қўшиғига клип суратга олинди. 

Маҳоратли клипмейкер Наримон Султонхўжаев режиссёрлигида тасвирга олиш ишлари Пойтахтимиздаги шинам меҳмонхоналаридан бири “Retro Plaza”да олиб борилди. Бу сафар хонандани умуман бошқа бир дунёда яшовчи, оддий эркатой қиз образида кўришингиз мумкин бўлади. Бу қандай образ дейсизми?

Бир пайтлар машҳур ҳинд сериалида барчага таниш бўлган Жасси. Шуни алоҳида таъкидлаш лозим, Муниса Ризаева Жасси образини қойилмақом тарзда ижро этди. Ҳатто, хонанда Жассига ўхшаш учун тишга махсус қўйилувчи брекетни ҳам ўрнатди. Айниқса, қора катта кўзойнакларда эса хонандани танишингиз мушкул. Жасси хонимнинг ўзгинаси... 

Шунингдек, видеоклипда машҳур хонандалар Жаҳонгир Позилжонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ҳамда “Comedy.uz” қизиқчиларини ҳам бир-биридан антиқа ролларда кўришингиз мумкин бўлади. Хуллас, клип жуда қизиқарли воқеалар-у, турли саргузаштларга бой. Бунга тез кунларда, айнан бизнинг сайтимизда ўзингиз амин бўласиз. Демак бизни кузатишда давом этинг.

Дарвоқе, видеоклип яқин кунларда тайёр ҳолатга келади. Ҳозирча эса тасвирга олиш жараёнидан антиқа фотосуратларни тақдим этамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol