"Снайпер" фильмининг тасвирга тушириш ишлари старт олмоқда

Сана: 01.11.2017 232

"Снайпер" фильмининг тасвирга тушириш ишлари старт олмоқда

Продюсер Руслан Мирзаев ҳамда режиссёр Озод Шамс янги лойиҳага қўл ургани барчага маълум. Ижодий гуруҳ томонидан олти ой мобайнида тайёргарлик кўрилаётган  фильм - "Снайпер"нинг ваниҳоят тасвирга олиш ишлари бошланмоқда. Мазкур жараён 2- ноябрь кунидан старт олади. Фильм продюсери Руслан Мирзаевнинг маълумотларига қараганда, ушбу картина учун сарфланаётган маблағ, бугунги кунда суратга олинаётган фильмларга сарфланаётган маблағдан 10-15 баробар ортиқроқдир. "Снайпер"нинг қаҳрамонларини тасдиқлаш учун аввало кастинг ўтказилди. Кастинг ҳаваскор актёр-актрисалар ўртасида эмас, балки, профессионал ижодкорлар ўртасида бўлиб ўтди. Фильмда Матёқуб Матчонов, Саида Раметова, Улуғбек Қодиров,  Шуҳрат Умаров ва турк актёрлари бош ролларни ижро этишади. Кинокартинанинг тасвирга тушириш ишлари Ўзбекистон, Россия Федерацияси ва Туркияда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol