''Ayyom'' вокал чолғу ансамбли нимани сир тутмоқда

Сана: 14.04.2015 3071

Ҳар бир ижодкорда халқ меҳрини қозониш истаги устун бўлади, бу эса катта масъулиятли вазифадир. ''Ayyom'' вокал чолғу ансамбли ижоди хам оз фурсат ичида кўпчиликнинг қалбидан чуқур жой олиб бормоқда. Бу борада ижодий жамоа тиним билмай янги ижод намуналари яратиш билан банд. Куни кеча ''Ayyom'' вокал чолғу ансамбли навбатдаги янги таронаси учун видеоклип суратга олиш ишларини якунлади.

Тез кунда премьера этилиши кутилаётган янги қўшиқнинг номи сир тутилаётгани бизни қизиқтириб қуйди. Тарона ва клипни бир кунда мухлисларига тақдим этишни истаган ижодкорлар ҳозирча тасвирга олиш жараёнлари ҳақида маълумот беришди. 

''Ayyom'' вокал чолғу ансамбли нимани сир тутмоқда

 ''Ayyom'' вокал чолғу ансамбли нимани сир тутмоқда

 ''Ayyom'' вокал чолғу ансамбли нимани сир тутмоқда

 ''Ayyom'' вокал чолғу ансамбли нимани сир тутмоқда

Видеоклипга бошчилик қилган Баҳодир Қосимов бундан аввал анчагина клипларда монтаж устаси вазифасини бажарган бўлиб, бу унинг илк режиссёрлик иши экан. Операторлик вазифасини эса Аваз Тиллаев амалга оширди.

''Ayyom'' вокал чолғу ансамбли нимани сир тутмоқда

 ''Ayyom'' вокал чолғу ансамбли нимани сир тутмоқда

 ''Ayyom'' вокал чолғу ансамбли нимани сир тутмоқда

 ''Ayyom'' вокал чолғу ансамбли нимани сир тутмоқда

Трек йўналишида яратилаётган клип учун жон куйдирган ижодкорлар, яъни либослар буйича рассом Алеся Гусейнова, имижд устида Рената Искандарова ҳамда рақс бўйича Нариман Грегорян ишлади.  

''Ayyom'' вокал чолғу ансамбли нимани сир тутмоқда

 ''Ayyom'' вокал чолғу ансамбли нимани сир тутмоқда

 ''Ayyom'' вокал чолғу ансамбли нимани сир тутмоқда

 ''Ayyom'' вокал чолғу ансамбли нимани сир тутмоқда

''Ayyom'' вокал чолғу ансамблидан тез кунларда  кайфиятни кўтарувчи, жушқин тарона ва унга ишланган видеомаҳсулот премьерасини ўтказиб юборманг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol