“Манго” гуруҳидан янги тарона премьераси

Сана: 13.06.2014 1429 қайноқ

“Манго” гуруҳи мухлислари ўз севимли гуруҳларидан янги ижод намунасини соғинганларини гуруҳ йигитлари вақтида англаб, янги қўшиқни тақдим этишди. 

 

“Енгиламан” дея ном олган тарона 12-июнь куни “Ўзбегим Таронаси” радиосида премьера қилинди. Мазкур тарона Бобур Умаров билан ҳамкорликда яратилган. Қўшиқнинг матни-ю мусиқаси айнан ушбу ижодкорга тегишли. 

“Манго” гуруҳидан янги тарона премьераси

Тарона илк марта радио узра жаранг сочгач, эфирга мухлисларнинг қўнғироқлари тинмади. Қўшиқ бир овоздан деярли барча тингловчилар томонидан “Аъло” баҳога лойиқ топилди. 

“Манго” гуруҳидан янги тарона премьераси

Гуруҳ йигитларини эса яна бир омадли премьера билан қутлаймиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol