"Ҳамон ёдимда" Азиз Раметовнинг навбатдаги ижод маҳсули

Сана: 29.04.2015 3306 қайноқ

Махоратли актёр хамда хонанда Азиз Раметов ўз истеъдодини иккала жабҳада ҳам синаб ижод қилиб келмоқда. Тез кунда ижодкорнинг режиссёрлиги остида "Арслон изидан" деб номланган кинокартина катта экранларга чиқади. Трагик жанрда тасвирга олинган мазкур фильмда бош қахрамон образини Азиз Раметовнинг ўзи талқин қилган. Картинада режиссёрлик қилиб ҳамда актёр бўлиб ишлаш ижодкорга қийинчилик туғдирмадими? Бу ҳақда фильм намойишига яқин билиб оламиз.

"Ҳамон ёдимда" Азиз Раметовнинг навбатдаги ижод маҳсули

Бугун эса сайтимиз орқали ижодкорнинг "Ҳамон ёдимда" деб номланган видемаҳсулотини тақдим этмоқдамиз. Клипмейкер Шуҳрат Мавлонов томонидан сюжет ва трек йўналишида суратга олинган видеоклипда актёрлардан Жумадилла Раметов, Рустам Рисқибаев, Азиз Раметов ва ёш истеъдодли актрисалар иштирок этишган. 

"Ҳамон ёдимда" Азиз Раметовнинг навбатдаги ижод маҳсули

Матни Абдулазиз Мироманов, мусиқаси Азиз Раметов, аранжировкаси Ботир Алиевга тегишли бўлган "Ҳамон ёдимда" дея номланган қўшиқга ишланган видеоклипни томоша қилинг ва фикрларингизни қолдиринг.

  

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol