Шоҳруҳхоннинг концерти кунларига яна бир кун қўшилди

Сана: 12.01.2018 4243

Шоҳруҳхоннинг концерти кунларига яна бир кун қўшилди

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Шоҳруҳхон маълумки февраль ойининг 9, 10, 11, 12 кунлари "Истиқлол" санъат саройида ўзининг навбатдаги "Ёнингдаман" деб номланган яккахон концерт дастурини тақдим этади. Шоҳруҳхоннинг янги дастурини соғинганлар жуда ҳам кўпчиликни ташкил этгани, мухлислар томонидан билдирилган талаб ва истакларни инобатга олган холда, унинг концерти кунларига яна бир кун қўшилди. 13 февраль куни ҳам дастурга ташриф буюриб, севимли хонандангиз концертидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Концерт чипталари эса саройи кассалари сотилмоқда.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol