Шаҳзода ва Шоҳруҳхондан кутилмаган "Кел"

Сана: 15.02.2018 3449 қайноқ

Шаҳзода ва Шоҳруҳхондан кутилмаган "Кел"

Маълумки, эстрадамизнинг икки ёрқин юлдузи Шаҳзода ва Шоҳруҳхон кутилмаган дуэт тароналари билан халқимизни қувонтириб келишади. Улар яна бир бор бунинг уддасидан чиқишди. Икки хонанда куни кеча "Кел" деб номланган янги дуэт тароналарини тингловчилар ҳукмига ҳавола этишди. Илк бор Шоҳруҳхоннинг "Ёнингдаман" номли яккахон концерт дастурида жаранг сочган бу мусиқий асар, концертнинг ўзидаёқ ўз тингловчиларини топиб улгурди. Мухлисларини кўп куттиришни истамаган Шаҳзода ва Шоҳруҳхон, 5 кунлик концерт якунланиши билан қўшиқни тақдим этишни лозим топдилар. Шаҳбоз ва Навруз сўзи билан ёзилган таронанинг мусиқаси Шоҳруҳхон томонидан басталанган. Тарона уларнинг аввалги дуэт тароналари каби хит ва севимли бўлишига ишонамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol