Улуғбек Раҳматуллаевдан видеопремьера "Ёнимда"

Сана: 28.09.2017 336

Улуғбек Раҳматуллаевдан видеопремьера "Ёнимда"

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев яқиндагина "Ёнимда" номли янги қўшиғи учун видеоклип суратга олдиргани ҳақида маълумот берган эдик. Хонанданинг яқинлашиб келаётган концерт дастуридан ўрин олган  қўшиқнинг клипи омма ҳукмига ҳавола қилинди. Шу билан бирга радиотўлқинлар орқали Қўшиқ ҳам премьера қилинди. Ижобий фикрлар билан  қарши олинган қўшиқ ва клип Улуғбек Раҳматуллаевнинг мжодидаги навбатдаги  омадли ижод маҳсули бўлди десак янглишмаймиз. Хонанда тарона ва клипни яратишда ўз ишининг маҳоратли усталари билан ҳамкорлик қилган. Қўшиқ сўзи Нодир Азимов қаламига мансуб. Мусиқа ва аранжировка муаллифи эса Ойбек Расулов. Композиция клипи Улуғбек Раҳматуллаев ғояси билан суратга олинган. Режиссёр ва тасвирчи Ёдгор Носиров.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol