Элёрдан илк тарона ва клип премьераси

Сана: 12.05.2014 3942

Санъат оламига катта умидлар ва халқ эътиборига тушишдек аниқ мақсадга эга ёш хонанда Элёр бугун ўзининг илк ижод намунасини тақдим этмоқда.

“Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали Элёр ижросидаги “Нега, нега?” номли тарона премьера қилинган бўлса, сайтимиз орқали мазкур қўшиққа ишланган видеоклип тақдим этилмоқда. 

Аввал тарона муаллифлари ҳақида маълумот берсак. “Нега, нега?” дея номланган қўшиқнинг сўзи Дилфуз қаламига мансуб, мусиқасини Рустам Худойбердиев басталаган. Аранжировкаси Муҳаммадшерзод Мақсудовга тегишли. 

Элёрдан илк тарона ва клип премьераси

Видеоклип ёшларбоп мавзуда, унда севги-муҳаббат гўзал тарзда тараннум этилган. Клип режиссёри Тимур Примқулов меҳнатига сиз ҳам баҳо беришингиз мумкин.

Элёрдан илк тарона ва клип премьераси

Видеода бош қаҳрамон образини Элёрнинг ўзи ижро этган. Демак, унинг актёрлик қобилиятига ҳам баҳо бериш мумкин бўлади.

Элёрдан илк тарона ва клип премьераси

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol