Лола: Севгингни менга айт

Сана: 23.09.2019 1701 қайноқ

Лола: Севгингни менга айт

Латофатли Лола айни дамда янги қўшиғи учун видеоклип тасвирга олиш ишлари билан банд. Бу хабар унинг мухлисларини қай даражада қувонтирганини  таърифлаб бўлмайди. Узоқ кутилган тарона "Севгингни менга айт" деб номланган бўлиб, хонанда уни видеоклипи билан бирга тақдим қилишни мақсад қилган кўринади. Пойтахтимизнинг бир қатор манзилларида, асосийси  халқ орасида олиб борилаётган съёмка жараёнлари барчани ҳайратлантирди. Ҳа,  Лола мухлисларини қандай қувонтиришни, уларга имкон қадар яқин бўлиш ва лол қолдириш йўлини билади ва ҳар доим янги лойиҳалари билан бунинг уддасидан чиқади. Навбатдаги ижод маҳсули ҳам ана шундай лойиҳалардан бири десак муболаға бўлмайди. Мазкур қўшиқ ҳамда видеоклип ҳақида кейинги янгиликларимизда албатта батафсил тўхталиб ўтамиз. ҳозир эса хабарларни тақдим этишда давом этамиз. 

Лола: Севгингни менга айт

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol