Достон Убайдуллаевдан ваъда қилинган тарона премьераси

Сана: 06.07.2017 1140

Достон Убайдуллаевдан ваъда қилинган тарона премьераси

Яқиндагина хонанда Достон Убайдуллаев янги тарона ва клип устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик. Аслида клипи билан намойиш этишни режалаштирган хонанда, мухлисларини кўп куттиришни истамаган кўринади. У ваъда қилган "Чакки чакки" деб номланган қўшиғини бугуноқ омма эътиборига тақдим қилди. Халқимиз аҳлини хушнуд этишда чарчамайдиган Достон Убайдуллаев яқин кунларда бу композиция учун ишланган ҳазиломуз клипни намойиш этса ажаб эмас. Жавлон Шодмонов билан ҳамкорликда суратга олиш кўзда тутилган видео асар намойишига қадар, таронадан радиотўлқинлар ва интернет таомоқлари орқали баҳраманд бўлинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol