Дилсўздан янги видеоклип премьераси

Сана: 26.03.2014 3095 қайноқ

Миллий йўналишдаги тароналари билан мухлислари эътиборига тушган истеъдодли хонанда Дилсўз яна бир янги қўшиқни тақдим этмоқда. 

“Соғиндим ёмон” деб номланган таронанинг премьераси 26-март куни соат 17:20 да “Ўзбегим таронаси” радиосида бўлиб ўтди. Янги тарона тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди. 

Хонанда бугун нафақат қўшиқни, балки унга ишланган видеоклипни ҳам мухлислар эътиборига ҳавола қилмоқда.

Тажрибали ва таниқли клипмейкир Жонрид Сагдиев режиссёрлигида суратга олинган “Соғиндим ёмон” таронасига Нурбек Расулов мусиқа басталаган. Матн муаллифи ҳам Нурбек Расуловнинг ўзи. Клипда ҳар доимгидек хонанда миллий либос ва услубда намоён бўлишни афзал кўрди. 

Клипда машҳур актёр Дилшодбек Каттабеков ва устоз санъаткор Азиза Бегматовалар қаторида ёш актриса ва актёрлар жамоасини ҳам кўришингиз мумкин. Клип қўшиқ номига мос равишда ёрини соғинган аёл дарди асосий ғоя сифатида ёритилган.

Клипда кўплаб хазилга бой воқеалар жараёнига гувоҳ бўласиз. Буни клипни томоша қилиб билиб олишингиз мумкин. Марҳамат, премьерани қарши олинг...

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol