Райҳон ўз ғийбатчиларига қўшиғи орқали жавоб қайтарди

Сана: 03.07.2017 2515

Райҳон ўз ғийбатчиларига қўшиғи орқали жавоб қайтарди

Ўзбек эстрадасининг беқиёс юлдузи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева жорий йилда бўлиб ўтган яккахон концерт дастурида бир нечта янги тароналар куйлаган эди. Мазкур қўшиқлар кетма-кет халқимиз ҳукмига ҳавола этилаётгани ҳам маълум. Бугун ана шундай композициялардан бирини премьера қилди. "Дув-дув гап" номли ушбу мусиқий асар ижобий фикрлар билан қарши олинди. Мусиқий асар бошқаларига ўхшамаган ва ҳазиломуз тарзда ижро этилган. Бироқ бу қўшиқ орқали Райҳон ўз ғийбатчиларига ягона жавобини қайтарди. "Қандай жавоб қайтарди" - деб қизиқаётгандирсиз. Бу саволингизга албатта таронани тинглаб жавоб оласиз.
Мусиқий асар Райҳоннинг дўсти, доимий ҳамкори Якзон сўзи ва мусиқаси билан яратилган. Аранжировкаси Жасур Бадалбоев томонидан амалга оширилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol