2016 ЙИЛ ДЕКАБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАРИ ТОП-5 ТАЛИГИ

Сана: 04.01.2017 495

Ўзбек киноси кундан кунда ривожланиб янги картиналар билан бойиб бормоқда. Кинолар кўп, бу томошабинга танлаш имкониятини янада кенгайтиради. Бироқ, шундай картиналар борки, ғояси, кўтарилган мавзуси билан халқимизнинг диққат-эътиборини жалб этади. Ана шундай фильмларнинг қайси бири бугунги топ-5 таликка кира олди? Бу саволга жавобни албатта саҳифамизни ўқиб билиб олишингиз мумкин.

Топ-5 таликнинг бешинчи поғонаси режиссёр Азамат Ахроровнинг “Нотаниш қотил” фильмига насиб этди. Бу картина ҳозирда деярли барча томошабинларни ўзига жалб этаётган картина ҳисобланади. Азамат Ахроров режиссёрлигида тасвирга туширилган бу фильмда бош ролларни Азамат Ахроров, Шахзода Мухаммедова, Алихан, Бахтиёр Мусулмонов ижро этган.

2016 ЙИЛ ДЕКАБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАРИ ТОП-5 ТАЛИГИ

Рейтингимизнинг 4-поғонаси эса “Қайсар ошиқлар” картинаси билан банд этилди.

Топ-5 таликнинг қоқ марказида эса “Войдод 2”. Бу картина яқиндагина омма эътиборига тақдим этилган эди.

Мазкур рейтингимизнинг 2-поғонасидан Режиссёр Баҳром Ёқубовнинг “Бойвачча куёв” фильми жой олди. Ушбу картинада бош ролларни Алишер Усмонов, Юлдуз Ражабова ва Зарина Низомутдинова ижро этган.

2016 ЙИЛ ДЕКАБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАРИ ТОП-5 ТАЛИГИ

Ваниҳоят биринчи ўрин. “Вирус” фильми бугунги рейтингимизнинг 1-поғонасидан жой олди. Мазкур картина декабрь ойида энг кўп томошабинни жалб қила олган фильм ҳисобланади.

2016 ЙИЛ ДЕКАБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАРИ ТОП-5 ТАЛИГИ

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol