Мустафодан янги тарона премьераси “Севавераман”

Сана: 07.08.2015 4071

Мустафодан янги тарона премьераси “Севавераман”

 

Ўзбек эстрадасининг истеъдодли хонандаси Мустафо ёзнинг жазирама кунларини қизғин ижод билан ўтказмоқда.

Хонанда бугун "Ўзбегим Таронаси"  радиосининг премьера лойиҳаси орқали янги таронасини тақдим этди . “Севавераман” деб номланган ушбу ижод маҳсули мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди.  Нодир Азимов сўзи, Иқбол Муҳаммаджон мусиқаси билан яратилган бу таронага Ботир Алиев томонидан мусиқий сайқал берилган.

Мустафодан янги тарона премьераси “Севавераман”

 

Хонанданинг хабар беришича, айни дамда  бу мусиқий асарга видеоклип суратга олиш учун тайёргарлик ишлари кетмоқда.  “Севавераман” таронасининг  клипи Рустам Муродов режиссёлигида тасвирга олиниши режалаштирилган. Ҳозирги кунда бош роль учун актёр ва актрисалар ўртасида кастинг олиб борилмоқда. Демак, тез кунда Мустафодан янги ижод маҳсулини кутиб қолинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol