Шаҳло Аҳмедова узоқ кутилган янги ижод маҳсулини тақдим этади

Сана: 03.07.2017 2659

Шаҳло Аҳмедова узоқ кутилган янги ижод маҳсулини тақдим этади

Ёш бўлишига қарамай, катта ютуқларга эришган, дилтортар қўшиқлари-ю ижро маҳорати билан халқимиз қалбидан чуқур жой эгаллаган Шаҳло Аҳмедова тез кунда янги ижод маҳсулини премьера қилишини маълум қилди. "Севасанми мени" номли таронаси ва унга ишланган клипи намойишидан сўнг, узоқ кутилган навбатдаги композиция "Қани" деб номланади. Қўшиқ хонанданинг доимий ҳамкори Бобур Умаров томонидан яратилган. Шаҳло Аҳмедованинг сўзларига қараганда, мусиқий асар учун видеоклирҳп суратга олиш режалаштирилган. Бу сафар "Кани" таронаси учун тасвирга тушириладиган клипга Муҳаммадали Искандаров режиссёрлик қилади. Видеоклип Шаҳло Аҳмедова ва клипмейкернинг биргаликда ўйланган ғояси асосида тасвирга туширилади. Ўйлаймизки, янги қўшиқ ва клип хонанданинг аввалги ижод намуналари каби мухлисларга манзур келади. Ҳозирча кутамиз ва кузатамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol