Бетакрор Шаҳзода мухлислари учун кутилмаган совға тайёрлади

Сана: 25.12.2016 1082 қайноқ

Бетакрор Шаҳзода мухлислари учун кутилмаган совға тайёрлади

Эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода йил сўнгида ҳар қачонгиданда кўпроқ ижодий фаолиятини олиб бормоқда. Янги йил байрамига бағишланган бир қатор лойиҳаларда иштирок этиш билан бирга, кетма-кет янги қўшиқ ва клиплар устида ҳам ишламоқда. 

Шаҳзода ҳар бир яратаётган қўшиғи, айниқса клипи устида узоқ тайёрланиб, шу ижод маҳсули ҳар томонлама юқори даражада бўлишига ҳаракат қилади ва бунинг устидан чиқади. Биргина сўнгги клипини айтадиган бўлсак, кўплаб қалбларни ларзага келтирди. Халқимиз қалбидан муносиб жой эгаллади. Биз бежиз клиплар борасида сўз очмадик. Хонанда мухлислари учун яна бир кутилмаган совға тайёрлаб қўйган. Қандай совға дейсизми? Бу “Куёв ва келинчак” деб номланган янги қўшиқдир. Тарона романтикага бой, ёш турмуш қурганлар, оила қуриш арафасида бўлганларга бағишланган. Бу композицияни ана шундай бахтли инсонларга яхши ниятлар билан ёзилган табрик дейиш ҳам мумкин. 

Бетакрор Шаҳзода мухлислари учун кутилмаган совға тайёрлади

Шаҳзоданинг маъмури Даврон Муқимовнинг берган маълумотларига қараганда, ушбу мусиқий асарга видеоклип тасвирга олиш учун Шахзоданинг ғояси асос бўлган. Қўшиқ жуда самимий, куйи ҳам дилга яқин бўлганлиги учун, клипида соф муҳаббатни кўрсатиб берилиши лозим топилган. Ижодий жамоа билан келишган ҳолда улар, ўйланган ғоя, унинг моҳиятини томошабинларга етказиб беришни исталган актёр ёки актриса эмас, балки, шу туйғуни бошидан кечирган, ана шундай соф муҳаббат ила оила риштасини боғлаганларга топшириш керак деган фикрни илгари суришди. Улар севги-муҳаббат билан турмуш қурган жуфтликларни излашди ва Баён гуруҳининг солисти Маъмур ҳамда актриса Севара Солиевалар жуфтлигини танлашди. Бу ижодкорларга клип ҳақида таклиф билдирилганда рози бўлишди ва куни кеча видеоклипнинг сюжети тасвирга олинди. Тез кунда эса трек қисми суратга олиниши кўзда тутилган. Демак, сизлар учун яна бир ширин туйғуларга бой тарона ва клип яратилмоқда. Севимли хонандангиз тайёрлаётган совға албатта барчангизни қалбингиздан муносиб жой эгаллашига ишонамиз.

Бетакрор Шаҳзода мухлислари учун кутилмаган совға тайёрлади

Бетакрор Шаҳзода мухлислари учун кутилмаган совға тайёрлади

Бетакрор Шаҳзода мухлислари учун кутилмаган совға тайёрлади

Бетакрор Шаҳзода мухлислари учун кутилмаган совға тайёрлади

Бетакрор Шаҳзода мухлислари учун кутилмаган совға тайёрлади

Бетакрор Шаҳзода мухлислари учун кутилмаган совға тайёрлади

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol