“Сен бўлмасанг ёнимда” энди Жавоҳир Зокиров талқинида

Сана: 11.04.2016 3642

“Сен бўлмасанг ёнимда” энди Жавоҳир Зокиров талқинида

Бугунги кунда актёр сифатида танилган Жавоҳир Зокиров “Сен бўлмасанг ёнимда” номли қўшиғини “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали тақдим қилди. Тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинган мазкур композиция ҳақиқий афсонавий таронадир. Асли хонанда бўлган  Жавоҳир Зокиров, афсонавий Болалар гуруҳининг илк таркибидаги солистларидан бири бўлган. 

“Сен бўлмасанг ёнимда” энди Жавоҳир Зокиров талқинида

Кейинчалик отасининг изидан бориб, актёр соҳасида ўқиб изланди. Бугунги кунда бир нечта фильмларда такрорланмас образларни яратиб, ўз ўрни ва мавқеига эга бўлди. Шунга қарамай, хонандалик соҳасида ҳам ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ҳозирги кунда янги альбом устида ишлаётган ижодкор, Зокировлар сулоласидаги энг сара қўшиқларни қайта янгича усулда куйлаб, шу тўпламга бирлаштириш истагида. Бугунги қўшиқ ҳам Фаррух Зокиров муаллифлигидаги қўшиқ бўлиб, унинг янгича ижросида мазкур сулоланинг нафасини сезишингиз мумкин. Жавоҳир Зокировга омад тилаймиз ва янги ижод намуналарини кутиб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol