“ДАВР” КЕТМА-КЕТЛИКДА ИЖОД ҚИЛИШДА ДАВОМ ЭТЯПТИ

Сана: 23.05.2014 3566

Ёшларнинг севимли гуруҳларидан бири бўлган “Давр” янги таронаси 23 май куни соат 17:20 да “Ўзбегим таронаси” радиосида эксклюзив тарзда премьера қилинди. 

Хабарингиз бор айни дамда гуруҳ ижодкорлари кетма-кет равишда янги қўшиқларни мухлислари эътиборига ҳавола этмоқда. Ана шундай кетма-кетликдан жой олган навбатдаги туҳфа “Астагина” композициясидир. Қўшиқ матни Якзон қаламига мансуб, аранжировка эса Темурга тегишли. Мусиқасини Темур билан ҳамкорликда гуруҳ хонандаси Фирдавс басталаган. 

“ДАВР” КЕТМА-КЕТЛИКДА ИЖОД ҚИЛИШДА ДАВОМ ЭТЯПТИ

Қўшиқ премьера қилингач жонли эфирда “Давр” гуруҳининг кўплаб мухлислари тинимсиз қўнғироқ қилиб, қўшиқ аъло даражада чиққанлигини таъкидлаб ўтди. Ҳатто, СМСлар ёмғири ҳам тингани йўқ. Яхши кайфиятда бўлган тингловчиларга қўшиқ янада кўтаринкилик бахш этган бўлса ажаб эмас.

 “ДАВР” КЕТМА-КЕТЛИКДА ИЖОД ҚИЛИШДА ДАВОМ ЭТЯПТИ

Сиз ҳам сайтимизда премьера қилинган “Астагина” таронасини тинглаб унга муносиб баҳо беринг! 

“ДАВР” КЕТМА-КЕТЛИКДА ИЖОД ҚИЛИШДА ДАВОМ ЭТЯПТИ

 Дарвоқе, гуруҳ йигит-қизлари бир талай янгиликларни ҳам ҳозирлаб қўйишган. Бу ҳақида эса кейинроқ батафсил маълумот берамиз. Бизни кузатишда давом этинг!  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol