БЕКЗОД БАҲРОМОВГА МУХЛИСИ ҚЎШИҚ СОВҒА ҚИЛМОҚЧИ

Сана: 23.04.2014 2881

Ёш ва истеъдодли хонанда Бекзод Баҳромов бугун ғайратли ижод қилмоқда. Буни кетма-кет равишда тақдим этаётган янги ижод намуналари мисолида ҳам кўриш мумкин.  

“Ўзбегим таронаси” радиоси орқали 23-апрель куни соат 18:20 да хонанданинг “Ёр кечалар ёнаман” номли янги таронаси премьера қилинди. Алишер Таир матни, Жасур Бадалбоев мусиқаси ва аранжировкаси билан яратилган мазкур тарона ҳақиқаттан ҳам аъло даражада чиққан.

Премьерадан сўнг Бекзод Баҳромовнинг ширали овозига юқори баҳо берган тингловчилар қўшиққа бир овоздан “Аъло” дан ҳам юқори деб ўз изоҳларини қолдиришди. Шунингдек, кўплаб муҳлислар илиқ фикрлар изҳор этган СМСларни ҳам жўнатди.

 Энг қизиқарлиси, хонанданинг муҳлисларидан бири Бекзод Баҳромовга “Зўр” бир тарона бўладиган қўшиқнинг шеърини ёзганлиги ва уни совға қилишини айтди.

Хонандага ҳали бундай таклиф тушмагани аниқ. Бугун Бекзод Баҳромовнинг ижоди кўпчиликка манзур келмоқдаки, ана шундай илиқ ва ажойиб таклифлар билдирилмоқда. Ўз навбатида сайтимиз номидан хонандага омад ва ижодий зафарлар тилаб қоламиз.

Ҳозирда эса сайтимизда премьера қилинган  қўшиқни тинглаб завқли онларни ҳис этинг!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol