Дилноза Исмияминовадан узоқ кутилган қўшиқ ва клип

Сана: 15.01.2018 3625

Дилноза Исмияминовадан узоқ кутилган қўшиқ ва клип

Аввалги янгиликларимизда хушовоз хонанда Дилноза Исмияминова янги қўшиқ ва клип устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.  Бугун мазкур ижод намунаси тайёр бўлди ва омма эътиборига ҳавола этилди. "Айноний" деб номланган бу қўшиқ радиотўлқинлар орқали илк жарангидаёқ аъло даражада кутиб олинди. Баҳодир Низомов ҳамда Умид Обидов билан ҳамкорликда ёзилган мусиқий асар учун Шерзод Умаров томонидан видеоклип суратга олинган. Сюжет ва трекдан иборат бўлган бу клипда бош ролларни хонанда билан бирга, Манучеҳр Қаландарзода ижро қилган. Ўйлаймизки, қўшиқ ҳам видеоклип ҳам ўз мухлисларини топади ва халқимизнинг севиб томоша қиладиган клиплари қаторидан жой олади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol