ЛОЛА АҲМЕДОВАДАН ЭКСКЛЮЗИВ ПРЕМьЕРА ЯҚИН

Сана: 27.03.2014 1872

Ёқимли овоз соҳибаси, дилбар хонанда Лола Аҳмедова яқинда ўзининг янги “Унутолмадим” қўшиғига клип суратга олдирди. Айни дамда мазкур клипнинг монтаж қилиш жараёни кечмоқда.  

Хонанданинг хабар беришича, клипда умуман ўзгача йўналиш ва услубда намоён бўлади. Шунингдек яна бир қайноқ янгиликдан ҳам хабар топдик. Жорий йилнинг куз ойларида яккахон концерт дастурини ҳам тақдим этиш ниятида. Бу ҳақида эса кейинроқ батафсил маълум қиламиз. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда хонанданинг мухлислари чет элда ҳам кўпаймоқда. Айниқса, Туркияда. Чунки жорий йил аввалида “ТМБ” (Туркия мусиқа бирлиги) канали орқали бир қатор клиплари намойиш этила бошланди.  

Шунингдек хонанда айни пайтда кўплаб санъаткорларни синовдан ўтказиб, унинг маҳоратини тараннум этувчи "Ёшлар" телерадиоканалининг “Олтин микрофон” телекўрсатувида чиқишга тараддуд кўрмоқда. Биламизки, мазкур лойиҳа иштирокчилари барча қўшиқларни жонли тарзда ижро этиши даркор. Демак, бу хонандадан катта куч ва маҳорат талаб этади. Лойиҳада иштирок этиш арафасида турган Лола Аҳмедованинг чиқишига тез кунларда ўзингиз шоҳид бўласиз. 

Дарвоқе, клипнинг премьераси яқин. Тез фурсатда видеоклип тайёр бўлишини маълум қилган Лола Аҳмедова биринчи галда сайтимизга тақдим этишини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди. Демак, тез кунда биринчилар қаторида эксклюзив премьерадан баҳраманд бўласиз... 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol