Нилуфар Усмоновадан видеопремьера "Уч дугонам"

Сана: 01.08.2019 2164 қайноқ

Нилуфар Усмоновадан видеопремьера "Уч дугонам"

Санъатимизнинг шўх ва шодон хонандаси Нилуфар Усмонова ҳам янги қўшиқ ва клип премьераси билан мухлисларини икки карра қувонтирди. Хонанда "Уч дугонам" номли таронасини ҳамда унга ишланган клипни бир кунда намойиш қилди. Қўшиқ хоразмча ва ҳазиломуз йўналишда бўлгани сабабли тингловчиларга юқори кайфият бағишлаши табиий. Клип ҳам қўшиққа мос. Унда бир қатор элимиз суйган актёр ва актрисалар иштирок этишган. Жумладан, хонанда билан бирга Нигора Каримбоева, Зуҳра Солиева, Муножат Алимбаева, Рихситилла Абдуллаев, Азиз Умрзоқов, Анвар Салимов ва Нилуфар Усмонованинг фарзандлари мазкур клипда қатнашишган. Видео асар режиссёри Сарвар Исаев. Тасвирчи Рустам Муродов. Қўшиқ муаллфилари эса Фазлиддин Раҳмонов ва Фурқат Бобожонов. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol