“Наво” ансамблидан навбатдаги премьера

Сана: 26.01.2015 2990

Эстрадада ижод қилаётган гуруҳлар орасида ўз ўрнига эга “Наво” ансамбли бугун янги ижод намунасини кенг омма эътиборига тақдим этди. Бу ансамбль ҳақида сўз бораркан, мусиқий билимга эга, вокал борасида юқори савиядаги ижодкорлардан иборат жамоа эканлигини алоҳида айтиб ўтишимиз лозим. Бугун премьера этилган “Ёр-ёр” халқ қўшиғи бўлиб унга янги йўналишда Александр Картоев сайқал берган.

“Наво” ансамбли продюсери Равшан Ҳакимовнинг маълум қилишича, мазкур композиция учун яқин кунларда видеоклип суратга олиниши режалаштирилган. Аксарият видеомаҳсулотларини яратишда ижодий ҳамкорлари клипмейкерлар Ботир Маматиллаев ва Жасур Шаметовлар билан ишлайдиган ансамбль аъзолари айни кунда ўзаро маслаҳатлашмоқдалар. Клипнинг сценарий маллифи гуруҳ продюсерининг ўзи, ҳатто сюжетга мос равишда қайси актёр ва актрисалар иштрок этиши ҳақида аниқ тўхтамга келинган.

Бундан ташқари ансамбль яна бир янги композиция устида ишламоқда. Элдор Қаюмов билан ҳамкорликдаги янги тарона “Лолали” деб номланган ва у мухлислар учун баҳорга муносиб туҳфа бўла олади.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol