2016 ЙИЛ ЯНВАРЬ-ФЕВРАЛЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КЛИПЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Сана: 17.03.2016 1706 қайноқ

Бугунги кунда томошабинлар эътиборига ҳавола этилаётган клиплар орасида энг севимлилари қайси эканлигини билишни истайсизми? Мазкур рейтингимиз энг кўп томошабин жалб қилган клиплардан ташкил топган. Топ-5 талик рейтингимиздан январь-февраль ойида YouTube интернет видеохостингидагига жойлаштирилган видеоклиплар жой олган.

2016 ЙИЛ ЯНВАРЬ-ФЕВРАЛЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КЛИПЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Бугунги рейтингимизнинг 5-поғонасини “Салом севги” фильми учун яратилган Сарвар ва Комил ижросидаги “Балки тун” саундтреки банд этди. Мазкур саундтрек 31-январь куни Youtube.com каналларига  жойлаштирилган бўлиб, томоша қилганлар сони 340 мингдан ортиқроқ.

 

Латофатли Лоланинг “Яраланган қанот” таронасига ишланган клип эса 2-ўринни эгаллади. Мазкур клип 19-январь куни Youtube.com каналларига жойлаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар жами томоша қилганлар сони 377 мингдан ортиқроқ. Клип ҳам қўшиқ сингари ўта таъсирли яратилган бўлиб, қисқа фурсат ичида ўз мухлисларини топа олди.

(https://www.youtube.com/watch?v=TFHtl-QBIJc)

Топ-5 таликнинг қоқ марказидан хушовоз хонанда Зиёда “Иккимиз” клипи билан жой олди. Ушбу видео асар 3-февраль куни Youtube.com порталига жойланган бўлиб, ундан бугунга қадар 390 мингдан ортиқ томошабин баҳра олган.

Эстрадамизнинг беқиёс юлдузи Райхоннинг “Жавоб бер” клипи рейтингимизнинг 2-поғонасини банд этди. Ушбу видеоклип 15-январь куни Youtube.com каналларига жойлаштирилган. Мазкур ижод маҳсулини бугунги кунга қадар жами  830 минг киши томоша қилган. Клипда бош ролни Адиз Ражабов ижро этган.

(https://www.youtube.com/watch?v=TWRXFi7uQhY)

Ваниҳоят 1-ўрин. Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Шаҳзода ва Шохрух ижросидаги “Кет” таронасига яратилган клип рейтингимизнинг 1-ўринини забт этди. 3-февраль куни Youtube.com каналларига жойлаштирилган бўлиб, ундан бугунги кунга қадар жами 1 миллион 100 мингдан кўпроқ томошабин баҳра олган. Қисқа фурсатда юқори натижани қайд этган видео асарда бош ролларнпи мафтункор Шаҳзода ҳамда маҳоратли актёр Улуғбек Қодиров ижро этган. 

(https://www.youtube.com/watch?v=hEfnZg6-x-0)

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol