2016 ЙИЛ ИЮЛЬ - АВГУСТ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КЛИПЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Сана: 19.10.2016 2002 қайноқ

Маълумки, Youtube.com видеохостинги бугунги кунда объектив баҳо бериш учун катта роль ўйнайди. Сабаби, ундаги натижаларни фақатгина халқ белгилай олади. Унда шахсий фикрларга боғланмаган бўлиб, халқни холисона танлови акс этади.  Шунга ёндошган ҳолда тузилган  июль-август ойининг энг яхши видеоклиплари топ- 5 талиги рейтингини тақдим этамиз.

2016 ЙИЛ ИЮЛЬ - АВГУСТ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КЛИПЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Топ-5таликнинг 5-поғонаси Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Табиб” таронасига ишланган клипи билан банд этилди. Бу клип 1-август куни Youtube.com видеохостингидаги Ризанова каналига жойланган бўлиб, ундан бугунги кунга қадар 452 мингдан ортиқ мухлислар баҳраманд бўлишган.   

 Рейтингимизнинг 4-поғонаси эса Зиёданинг “Жононим мани” деб номланган клипига насиб қилди. Бу клип 2-июль куни жойланган бўлиб, бугунги кунга қадар томоша қилганлар сони  635 мингдан ортиқроқ кишини ташкил этмоқда.

 Топ-5 таликнинг қоқ марказидан эса  Жасур Умировнинг “Энди уйланиш керак” деб номланган клипи жой олди. 10-август куни жойланган бу клипдан 722 мингдан ортиқроқ мухлислар томоша қилишган.

 

Ўзининг ижод маҳсуллари билан мухлисларини лол қолдираётган Виа Мароканднинг “Ҳамма ҳаракатда” номли видеоклипи бугунги топ-5 таликда иккинчи ўринни эгаллади. Бу видео асар 13-июль куни жойланган бўлиб, уни ҳозирга қадар 937 мингдан ортиқ киши томоша қилишга улгурган.

 Ваниҳоят биринчи ўрин. Рейтингимизнинг биринчи поғонаси бетакрор Шаҳзоданинг “Хаста” клипига насиб қилди. 10-август куни Youtube.com видеохостингига жойланган бу клипдан ҳозирга қадар  2 миллион 600 мингга яқин киши баҳра олган. Қисқа фурсат ичида катта натижани қайт эган видеоклипни томоша қилишга улгурмаган мухлисларга бундай имкониятни тақдим этамиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol