Севилайлик, cевайлик...

Сана: 07.10.2015 1654 қайноқ

Севилайлик, cевайлик...

Ўзбек эстрадасида тобора ўз ўрнига эга бўлиб, халқимиз олқишига сазовор бўлаётган хушовоз хонанда, “ниҳол” мукофотининг совриндори Умидахон мухлисларини хурсанд қилишда давом этади. Хонанданинг янги “Севишганлар” деб номланган шўх ва кайфиятни кўтарувчи қўшиғи Ўзбегим Таронаси радиоси орқали жаранг сочди. 

Севилайлик, cевайлик...

Умидахон яна бир бор ижро маҳорати билан тингловчилар олқишига сазовор бўлди. “Севишганлар” таронасининг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Элдор Қаюмовга тегишли. Аранжировкасини эса Жасур Бадалбоев амалга оширган. Аввал хабар берганимиздек, клипмейкер Жонрид Сагдиев режиссёрлигида бу композицияга видеоклип тасвирга олинган эди.

Севилайлик, cевайлик...

Трек жанридаги мазкур клип бугун сайтимиз орқали тарона билан бирга тақдим этишга аҳд қилди. Видеоасарда хонанда бир нечта образда намоён бўлган. Демак, сиз қўшиқни тинглаб, рақсга тушиш билан бирга, ажойиб видеоклипни ҳам томоша қилиш имконига эгасиз. Марҳамат.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol