Ноябрь-декабрь ойининг энг яхши клиплари топ-5 талиги

Сана: 19.01.2016 1244 қайноқ

Бугунги кунда томошабинлар эътиборига ҳавола этилаётган клиплар орасида энг севимлилари қайси эканлигини билишни истайсизми? Мазкур рейтингимиз энг кўп томошабин жалб қилган клиплардан ташкил топган. Топ-5 талик рейтингимиздан ноябрь-декабрь ойида YouTube интернет видеохостингидагига жойлаштирилган видеоклиплар жой олган.

Ноябрь-декабрь ойининг энг яхши клиплари топ-5 талиги

 

Топ-5 таликнинг 5-поғонасини эстрадамизнинг беқиёс юлдузи Райҳоннинг “Дилимо” клипи билан банд этди. Мазкур видеоклип 6-ноябрь куни жойлаштирилган бўлиб, томоша қилганлар сони 170 мингдан ортиқроқ кишини ташкил этади. Райҳон ижросидаги “Дилимо” таронасига ишланган клип ноодатий рақсларга бой бўлиб, клипмейкер Ёдгор Носиров томонидан тасвирга туширилган.

 

Рейтингимизнинг 4-поғонасини Шохжаҳон Жўраевнинг “Чекка бир қишлоқ” таронасига яратилган клипи банд этди. Ушбу видеоклип 17-ноябрь куни жойлаштирилган. Клипдан бугунги кунга қадар 205 мингдан ортиқ томошабин баҳра олган.

 

Топ-5 таликнинг қоқ марказидан эса Гулсанам Мамазоитова ҳамда Фаррух Раимовнинг “Куёв” деб номланган дуэтига яратилган клипи жой олди. Қизиқарли сюжетни ўз ичига олган видеоклип 22-ноябрь куни жойлаштирилган. Ҳозиргача 216 мингдан ортиқроқ киши мазкур клипни томоша қилишга муваффақ бўлган.

 

Шоҳруҳхоннинг “Юлдузлар” таронасига яратилган видеоклип рейтингимизнинг 2-поғонасини эгаллади. Режиссёр Ёдгор Носиров томонидан суратга олинган клипдан бугунги кунга қадар 450 мингдан ортиқроқ томошабин баҳра олган. 24-ноябрь куни жойлаштирилган ушбу клипда бош ролларни Шоҳруҳхон ва Зарина Низомутдинова ижро этган.

 

Ваниҳоят 1-ўрин. Топ-5 таликнинг биринчи поғонасини мафтункор Шаҳзода ҳамда Синан Акчилнинг ҳамкорликдаги дуэт таронасига яратилган видеоклипи эгаллади. “Hirka” деб номланган тарона  1-декабрь куни жойланган бўлишига қарамай, ундан 1 миллион 275 мингдан ортиқроқ томошабин баҳра олган. Қисқа фурсатда юқори натижани қайт этган клип маҳоратли клипмейкер Тимур Примкулов томонидан тасвирга олинган эди. Кўплаб шов-шувларга сабаб бўлган видео асар ўзига хос сюжетни ўз ичига олган.

Эслатиб ўтамиз, ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари соат 19:10 да "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали "Энг яхши клиплар топ- 5 талиги" радиодастурини тинглашингиз мумкин.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol