Сиз севган қўшиқ энди клипи билан "Азизим"

Сана: 17.11.2015 3132 қайноқ

Сиз севган қўшиқ энди клипи билан "Азизим"

Халқимиз орасида аллақачон хит даражасига кўтарилган Жасурбек Жаббаров ҳамда “Ниҳол” мукофоти совриндори Дилноза Акбарова ижросидаги “Азизим” композициясини сиз эндиликда видеоклипи билан томоша қилиш имконига эгасиз. Мазкур қўшиқнинг сўзи Шароф Бошбековга тегишли. Мусиқасини Мирҳалил Маҳмудов басталаган. Тарона шлягер қўшиқлар қаторига киради. Унинг янги талқини устида Аҳлиёр Азимов ишлаган. Ўз вақтида ҳам мухлислар қалбидан жой олган бу мусиқий асар қайта куйланганда ҳам халқимизга манзур келди. Кўплаб мухлисларнинг талаб ва истакларига биноан видеоклип тасвирга олинди. Клипмейкер Шуҳрат Мавлонов режиссёрлигида суратга туширилган видео асардан ҳозироқ баҳраманд бўлишингиз мумкин. Марҳамат томоша қилинг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol