“Қайсаргинам 2” фильмининг премьераси ўтказиладиган сана маълум бўлди

Сана: 27.04.2017 859

“Қайсаргинам 2” фильмининг премьераси ўтказиладиган сана маълум бўлди

Аввал хабар берганимиздек, режиссёр ва актёр Азамат Аҳроровнинг “Қайсаргинам 2” картинаси катта экранларга чиқишга тайёр. Ушбу картина ҳали намойиш этилмасиданоқ кўпгина шов-шувларга сабаб бўлгани ҳам маълум. Ҳозирги кунда ҳамма бирдек кутаётган ва кино ихлосмандларини қизиқтириб қўйган картинанинг намойиши ўтказиладиган сана маълум бўлди. 10 май куни ўтказилиши режалаштирилган премьера ўзгача тарзда бўлиши кутилмоқда. Айни дамда картинанинг премьерасига катта тайёргарлик олиб борилмоқда. 11-майдан эса юртимиз кинотеатрларида “Қайсаргинам 2” фильмдан баҳра олишингиз мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Фильмда Азамат Аҳроров ва Суғдиёна Азимова бош ролларни ижро этишган. Вақт оз қолди. Кузатишда давом этинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol