ШЕРБЕК ШОДИЕВ ҚЎШИҒИНИ БАРЧА ҚИЗЛАРГА БАҒИШЛАДИ

Сана: 09.04.2014 2336

Яқиндагина “Кўзлари чўлпон” қўшиғига клип суратга олиб мухлисларига тақдим этган Шербек Шодиев яна бир янги таронани яратишга киришди.

Бобур Бобомурод шеъри билан яратилаётган қўшиқнинг мусиқий сайқалини Аҳлиёр Азимов беряпти. Бастакор хонанданинг ўзи. “Мадинабону” дея номланувчи қўшиқ кўтаринки руҳда, завқ бахш этувчи шўх таронадир. Хонанданинг айтишича, мазкур тарона айнан бир қизга эмас, балки юртимиздаги барча қизларга бағишлаб куйланган.


Тез кунларда қўшиқ тайёр бўлиши маълум қилинмоқда. Албатта, биринчилар қаторида “Ўзбегим таронаси” радиоси ҳамда сайтимиз орқали премьера қилинади. “Мадинабону” таронаси хонанда ижодида янгилик бўлиб кирмоқда. Шу кунга қадар кўпроқ сокин ва маҳзун йўналишда хониш қилган Шербек Шодиев эндиликда шўх тароналарни кетма-кет тақдим этишга киришган.


Дарвоқе, мазкур қўшиққа клип суратга олиш ҳам режалаштирилган. Айни дамда клип ғоялари ҳақида батафсил маълумот бермаётган хонанда қўшиққа мослаб ўзгача йўналишдаги видеомаҳсулот тайёрлашни кўзда тутган. Демак, кузатамиз...  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol