Мафтункор Шаҳзодадан узоқ кутилган янгилик

Сана: 04.11.2015 2067 қайноқ

Мафтункор Шаҳзодадан узоқ кутилган янгилик

Шоу-бизнес оламининг  ёрқин юлдузи, бетакрор Шаҳзодадан узоқ кутилган янгилик. Хонанданинг “Ижодимга 15 йил” деб номланган концерт дастурини минглаб мухлислар кутаётгани сир эмас. Биз бугун  улар учун ажойиб хушхабарни етказишга аҳд қилдик.

 

Мафтункор Шаҳзодадан узоқ кутилган янгилик

Мафтункор Шаҳзоданинг узоқ кутилган концерт дастури дисклари 6-ноябрь куни сотувга чиқади.  Сиз шу кундан бошлаб мазкур “DVD” дискларни  “Discovеry” дўконларидан ҳарид қилишингиз ва концертдан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Мафтункор Шаҳзодадан узоқ кутилган янгилик

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Шаҳзода бир нечта янги лойиҳалар, янги тарона ва видеоклиплар устида ишламоқда. Жумладан турк эстрадаси хонандаси Синан Акчил билан куйланган дуэти, клипи ҳамда “Дежавю” номли янги мусиқий  ва видео асари тез кунда халқимиз ҳукмига ҳавола этилади.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol