Азиз Раметов мухлисларга катта туҳфа тайёрламоқда

Сана: 10.11.2014 3872

Яқиндагина “Учарман” номли ўзига хос йўналишда яратилган таронасини яратган актёр ва хонанда Азиз Раметов бу йил учун режасидаги мақсадлари билан бўлишди. 

Aслида 2009-йилда Шоҳруҳхон билан ҳамкорликда яратилган “Учарман” қўшиғи Азиз Раметовнинг янги альбомидан жой олиши кутилмоқда. Тез кунларда эса бу тарона учун клип суратга олиш ишлари бошланади.

Азиз Раметов мухлисларга катта туҳфа тайёрламоқда 

Азиз Раметовнинг маълум қилишича, видеоклипни Жасур Шаметов тасвирга олиши режалаштирилган. Кутилмаган сюжет акс этишини ваъда қилган серқирра ижодкор клип премьерасини албатта сайтимиз орқали тақдим этишга ваъда берди. 

Азиз Раметов мухлисларга катта туҳфа тайёрламоқда 

Азиз Раметов ижодидаги яна бир янгилик. Шу йил ичида янги мусиқий альбом тақдимоти ўтказишни мақсад қилган. Айни кунларда бу альбомдан жой оладиган қўшиқлар тайёрланмоқда. Айтиш керакки, бу тўпламдан турли йўналишда яратилган қўшиқларни тинглашингиз мумкин. Уларнинг орасида жанр жиҳатдан фарқ қиладиган тароналардан ташқари, ўзбек, рус ва инглиз тилларида куйланган қўшиқлар ҳам жой олади. 

Азиз Раметов мухлисларга катта туҳфа тайёрламоқда 

Бундан ташқари, Азиз Раметов альбом тақдимотидан сўнг, мухлислари ва албатта ота-онаси, шунингдек, кино усталари олдида ҳам имтиҳондан ўтишига тўғри келади. Сабаби унинг илк режиссёрлик иши тақдим этилади. Режиссёр сифатида иш олиб борган “Арслон изидан” дея номланган картина кино шинавандалари эътиборига ҳавола этилиши кўзда тутилган. 

Азиз Раметов мухлисларга катта туҳфа тайёрламоқда

Азиз Раметовга ижодий омад ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol