Камилла - “Без тебя”

Сана: 28.10.2015 3917

Камилла - “Без тебя”

Шоу бизнес оламида ўз иқтидорини намоён этиб, халқимиз назарига тушаётган хонандалар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Камилла ҳам шулар жумласидандир.  У машҳур “Иллюзия” қўшиғининг ижрочиси ҳисобланади. У бугунги кунда “POMIDOR ENTERTAINMENT” продюсерлик маркази билан шартнома тузди. Эндиликда сиз Камилланинг яккахон ижодий фаолиятини кузатишингиз мумкин.

 

Камилла - “Без тебя”

Айни дамда Камилла “Иллюзия”  ва  “Без тебя” деб номланган  рус тилидаги қўшиқларини тақдим этмоқда. “Без тебя” таронасини сиз нафақат эшитишингиз мумкин, балки томоша қилиш имконига ҳам эгасиз.

Камилла - “Без тебя”

Шунингдек, ёш ва умидли хонанданинг “Иллюзия” қўшиғини юртимиздаги барча радиотўлқинларда эшитишингиз мумкин. 

“POMIDOR ENTERTAINMENT” -   продюсерлик маркази бугунги кунда иккита ёш ва иқтидорли хонандалар билан иш олиб бормоқда. Улардан бири Камилла, иккинчиси Улуғбек Ҳолиқов.

Камилла - “Без тебя”

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, барчага маълум бўлган йиғлаб ҳамда соябон остида куйлаётган помидор ҳам мазкур марказнинг аниматор группасининг иши ҳисобланади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol